БМТ овозини кўтара олмаяпти – Эрдўған
Олам
−
05 Август
8741Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған халқаро муносабатлар тизимини кескин танқид остига олди ва тизим банкротга учраганини айтди. Бу ҳақда у “Адолат ва тараққиёт” партиясининг тадбирида сўз очди.
Эрдўғанга кўра, тизим Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар олдида тўлиқ ожизлигини кўрсатган.
“БМТ Хавфсизлик Кенгаши бутун инсоният норозилик билдириши керак бўлган бу шафқатсизлик олдида овозини баланд кўтара олмайди”, деган Президент Эрдўған.
Давлат раҳбари айни дамда жаҳон сиёсати энг оғир бурилишлардан бирини бошдан кечираётганини таъкидлади.
“Халқаро тизимда жиддий ҳокимият бўшлиғи вужудга келди, биз маънавият ва виждонни йўқотишга дуч келдик”, дейди Туркия раҳбари.
Шунингдек, Эрдўған Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаш таклифини ва америкалик қонунчилар унинг нутқини қайта-қайта тўхтатиб қўйган қарсакларини яна кескин танқид қилди.
“Бугун Гитлернинг ёлғонларини олқишлаётган Нетаньяху бу қора доғни ювиб ташлай олмайди. Геноцид айбдорлари парламент трибуналарида эмас, содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортилиши учун суд залларида бўлиши керак”, дейди сиёсатчи.
У, шунингдек, ижтимоий медиа платформаларида Фаластиндаги воқеаларга нисбатан икки томонлама стандартларга ишора қилди.
“Биз фаластинлик шаҳидларнинг суратларига ҳам тоқат қила олмайдиган ва уларни дарҳол тақиқловчи, бироқ айни пайтда эркинлик ҳақида гапирадиган рақамли фашизмга дуч келдик”, дейди Эрдўған.
Бундан ташқари, Президент “Туркия ҳақида гап кетганда, ижтимоий медиа платформалари АҚШ ва Европадаги каби қоидаларга қатъий риоя қилишни кўрсатмайди”, деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2 август куни Туркияда Instagram ижтимоий тармоғига кириш блоклаб қўйилганди. Туркия расмийларининг мазкур қарори ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония ўлими билан бевосита боғлиқ, деб тахмин қилинмоқда. Instagram Хония ўлими муносабати билан ҳамдардлик пости жойлаган аккаунтларни умумий блоклай бошлаган. Бунга жавобан эса Турк ҳукумати Instagram’нинг ўзига нисбатан тақиқ жорий қилган бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь