Блинкен Ғазо сулҳини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистони ва Мисрга боради
Олам
−
19 Март
3087АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эртага, 20 март куни Саудия Арабистонига, 21 мартда эса Мисрга сафар қилиб, бу давлатлар расмийлари билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гуманитар ёрдам ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэтью Миллер маълум қилди.
“Давлат котиби барча гаровга олинганларни озод қилиш, Ғазога гуманитар ёрдамни кўпайтириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни кучайтириш ва Ғазо учун можародан кейинги режалаштириш механизмларини мувофиқлаштиришни ўз ичига олган зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни муҳокама қилади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Миллернинг сўзларига кўра, ҲАМАС бундан кейин 7 октябрь куни Исроилга қилингани каби ҳужумларни амалга ошира олмаслигини таъминлаш зарур.
“Блинкен минтақада узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш шартларини муҳокама қилади. Бундан ташқари, АҚШ Давлат котиби Яман ҳусийларининг Қизил денгиз ва Адан кўрфазида хавфсизликни таъминлаш мақсадида тижорат кемаларига ҳужумларини тўхтатиш масаласини кўтаради”, дея хабар беради Давлат департаменти.
Кеча, 18 март куни “Reuters” агентлигининг исроиллик мулозимга таяниб хабар беришича, Исроил Қатардаги ҲАМАС билан музокаралар олиб боришда Ғазо секторида олти ҳафталик сулҳга эришмоқчи, унинг доирасида ҲАМАС 40 нафар гаровга олинган исроилликни озод қилиши керак. Манбанинг қайд этишича, музокаралар камида икки ҳафта давом этиши мумкин, бу кутилаётган давомийлик “хориждаги ҲАМАС делегатларининг қуршовдаги анклав ичидаги ҳаракат вакиллари билан боғланишга уринишларидаги қийинчиликлар” билан боғлиқ.
Маълумот учун, Блинкен 14 март куни сафарга чиққан. У дастлаб Австрияда, сўнгра Баҳрайн, Жанубий Корея ва Филиппинда бўлиб, мамлакатлар расмийлари билан учрашган. Бу сафар давомида Блинкен яна Исроилга бориш-бормаслиги ҳозирча очиқланмади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Блинкен Яқин Шарқ минтақасига қилган тўртинчи сафари давомида Туркия, Греция, Иордания, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Исроил, Фаластин, Баҳрайн ва Мисрда бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь