Бизни қонли даҳшат билан йиқитмоқчи бўлишди – Портлатиб юборилган журналистнинг отаси

Олам 10253
image

Россия халқини синдириб бўлмайди, шунинг учун Дарья Дугинанинг қотиллари ўз мақсадларига эриша олмайди. Бу ҳақда Дугинанинг отаси Александр Дугин берган баёнотда айтилади. 

Дугиннинг таъкидлашича, унинг қизи ватанпарвар, ҳарбий мухбир, марказий каналлар бўйича мутахассис, файласуф бўлиб, у ҳеч қачон зўравонлик ва урушга чақирмаган. 

"Россиянинг душманлари уни яширинча ўлдиришди", дейди Дугин. 

Унинг қайд этишича, рус халқини чидаб бўлмас зарбалар билан ҳам синдириб бўлмайди.  

“Улар бизнинг энг яхши ва ҳимоясизларимизга қарши қонли даҳшат билан иродамизни тор-мор этмоқчи бўлишди. Лекин улар ўз мақсадига эриша олмайди", дейди марҳуманинг отаси.  

"Бизнинг юрагимиз қасос олишдан кўра кўпроқ нарсани хоҳлайди. Бу жуда майда, русларга хос эмас. Бизга фақат бизнинг Ғалабамиз керак... Шундай экан, ғалаба қозонинг, илтимос!", дейди Дугин. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 август куни рус файлсуфи ва сиёсатчиси Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугина Toyota Land Cruiser автомобилига ўрнатилган қўлбола портловчи учкуна портлаши оқибатида вафот этди. 

Ўша куни Дугина отаси билан бирга Президентнинг Маданий ташаббуслар жамғармаси, Москва вилояти Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Одинцово маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланаётган “Анъана” ватанпарварлик фестивалида қатнашган. Тадбир тугагандан сўнг, Дугин ва қизи бирга кетиши керак бўлган, бироқ маълум бир сабабларга кўра, улар турли машиналарда йўлга чиқишган.

Тан олинмаган Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин ўзининг Telegram'даги саҳифасида Дарья Дугинанинг ўлимида Украинани айблаб чиқди. 

Россия Федерал хавфсизлик хизматига кўра, Дарья Дугинанинг ўлдирилишини Украина махсус хизматлари тайёрлаган, ижрочи жиноятдан кейин Эстонияга қочиб кетган Украина фуқароси Наталья Вовк. 

Қотиллик содир бўлган куни Вовк ва Шабан "Анъанавий" адабий ва мусиқа фестивалида бўлишди, у ерда Дугина фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. 21 август куни Дугина бошқарувидаги Toyota Land Cruiser Prado автомобилининг бошқариладиган портлашидан сўнг, Вовк ва унинг қизи Псков вилояти орқали Эстонияга жўнаб кетган.

Махфий хизматнинг аниқлик киритишича, Дугинанинг ўлдирилишини уюштириш ва унинг турмуш тарзи ҳақида маълумот олиш мақсадида Вовк ва унинг қизи Москвада марҳум яшаган уйда квартира ижарага олган. Жиноятчилар журналистни кузатиш учун Mini Cooper автомобилидан фойдаланган. Шу билан бирга, Россияга киришда Донецк Халқ Республикаси рақамлари ишлатилган - E982XN DPR, Москвада – Қозоғистон рақамлари 172AJD02 ва чиқишда – Украина AH7771IP.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 247
Рейтинг: 3
t
×