Бишкекда комендантлик соати жорий қилинди

Олам 6487
image

Қирғизистон пойтахти Бишкекда намойишлар давом этаётган бир вақтда комендантлик соати жорий қилинди. Бу ҳақда РИА Новости Бишкек Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

“Комендатнинг қарори билан Бишкекда соат 21:00 дан 5:00 гача комендатлик соати амал қилади”, дейган матбуот хизмати вакили.

Шунингдек, шаҳарда йиғилиш ва митинглар ўтказиш ҳам тақиқланди. Соат 18:00 дан соат 9:00 гача алкоголь маҳсулоит сотиш ҳам тақиқланди.

Маълум қилинишича, Бишкек комендатурасига вазят нормаллашишига тўсиқ бўлувчи сиёсий партиялар ва жамоатчилик ташкилотлари фаолиятини тақиқлашга ҳам рухсат берилди.

Аввалроқ, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков қарори билан Бишкек шаҳрида фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловнинг дастлабки натижасидан норози партиялар тарафдорлари Бишкекда норозилик намойишини бошлади. Кейинроқ намойиш тартибсизликка айланиб кетди. 

Намойишчилар аввало мамлакат парламенти биноси – Оқ уйни эгаллади. Бу бинода Президент Администрацияси ҳам жойлашган. 6 октябрь эрталаб Ҳукумат биноси ҳам намойишчилар қўлига ўтгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, акция иштирокчилари Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига бостириб кириб, у ерда сақланаётган собиқ Президент Алмазбек Атамбоевни озод қилди. Шунингдек, сиёсий маҳбуслардан собиқ Бош вазир Сапар Исаков ҳам қамоқдан чиқарилди. Озод қилинганлар орасида Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Албек Ибраимов ҳам бор.

Президент Сооронбай Жээнбеков юз бераётган тартибсизликлар бўйича баёнот бериб, баъзи сиёсий кучлар давлат ҳокимиятини ноқонуний равишда эгаллаб олишга уринганини айтиб ўтди.

Намойишлар авж олган паллада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди.

Ҳозиргача Жўқорғу Кенеш спикери Дастан Жумабеков ва мамлакат Бош вазири Кубатбек Боронов истеъфога чиқди. Уларнинг ўрнига мухолифат вакиллари тайинланди.

Ўзбекистон қўшни Қирғизистонда юз бераётган воқеаларга муносабат билдириб, жиддий ташвишда эканини билдирди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 104
Рейтинг: 3
t
×