Бишкек бош майдонида Қирғизистоннинг янги байроғи кўтарилди (видео)
Олам
−
08 Январь
9250Бишкек шаҳрининг бош майдони “Ала-Тоо”да Қирғизистоннинг янги байроғи тантанали равишда кўтарилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Қирғизистон Республикасининг янгиланган байроғини кўтариш маросимида мамлакат Президенти Садир Жапаров иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Садир Жапаров Қирғизистоннинг янги байроғи ҳақидаги қонунни имзолаган эди. У Жогорку Кенеш томонидан 20 декабрда қабул қилинган. Ташаббускорлар парламент спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов бўлиб, байроқдаги нурларнинг тўлқинли шакли тўғри шаклга ўзгартирилган.
Шуниси эътиборга лойиқки, янги байроқда 39 та нур бўлса, эскисида 40 та. Бу 40 та қадимги қабилаларнинг ягона Қирғизистонга бирлашишини билдирган. Бу ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.
LiveБарчаси