Биринчи президент раислигидаги кенгаш тарқатиб юборилди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев раислигидаги “Самрук-Казина” жамғармаси бошқарув кенгашини тарқатиб юборди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 16 ноябрь куни “Қозоғистон Республикаси Миллий жамғармасидан болаларга пул маблағларини йиғиш, уларни тўлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган. 

Мазкур қонун давлат раҳбарининг 2024 йил 1 январдан бошлаб “Болалар миллий жамғармаси” лойиҳасини ишга тушириш бўйича топшириғини амалга ошириш учун ишлаб чиқилган. Қонун билан Республика Миллий жамғармасининг йиллик инвестиция даромадининг 50 фоизи ҳамда болаларнинг 18 ёшга тўлганидан кейин тўлаб бериладиган маблағлар махсус жамғарма ҳисобварақаларига ажратилади. 

Молия вазирлигининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 18 йил ичида ҳар бир бола ҳисобида 3500 доллар тўпланади. Буни йиллар кесимида ҳисоблайдиган бўлсак, унинг ўртача миқдори 150-160 долларни ташкил қилади.

Тўқаев томонидан имзоланган қонунда шунингдек, “Болалар миллий жамғармаси” лойиҳаси ташкил этилиши муносабати билан Нурсултон Назарбоев раислигидаги “Самрук-Казина” жамғармаси бошқарув кенгашининг тугатилиши ҳам назарда тутилган. 

“Қозоғистон Республикасининг 2012 йил 1 февралдаги “Миллий фаровонлик жамғармаси тўғрисида”ги қонунининг 6-1-моддаси (“Жамғармани бошқариш кенгаши”) чиқариб ташлансин”, дейилади ҳужжатда


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Нурсултон Назарбоев кенгаш Қосим-Жомарт Тўқаев биринчи президент Миллий жамғарма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг