Бир неча вилоятларда қишки таътил узайтирилди
Жамият
−
17 Январь 2023
14709Хоразм, Сурхондарё, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги барча таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда вилоятлар ҳокимликлари хабар берди.
Хоразм вилоятидаги боғча, мактаб ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.
Андижон вилоятидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.
Бундан ташқари, Бухоро вилоятидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.
Қишки таътил узайтирилишига совуқ об-ҳаво сақланиб қолаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ушбу вилоятлардаги таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилганди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини эълон қилганди.
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эса жорий йилнинг 5 январь куни аномал совуқ сабаб Ўзбекистондаги барча мактабларда қишки таътил 17 январгача узайтирилгани, 2022-2023 ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланишини билдирганди. Бироқ, жорий йилнинг 10 январь куни қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда, маҳаллий ҳокимликларга берилганини айтиб чиқди.
LiveБарчаси