Бир кун осмонларда бирга тўп тепармиз – Пеле Марадонанинг ўлими ҳақида
Спорт
−
25 Ноябрь 2020
11436Аввалроқ, футбол афсонаси Диего Марадона 60 ёшида юрак ҳуружидан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
“Футбол қироли” Пеле футбол афсонаси Диего Армандо Марадонанинг ўлимига муносабат билдирди. У яхши дўстидан айрилганини айтиб ўтган.
“Қандай қайғули хабар. Мен яхши дўстимни, дунё афсонани йўқотди. Ҳали кўп нарса айтиш мумкин, лекин ҳозир оила аъзоларига сабр тилайман. Умид қиламан, бир кун осмонларда бирга тўп тепармиз”, деган Пеле.
Маълумот учун, Диего Марадона "Барселона", "Наполи", "Снвилья" сафида тўп сурган. 1977-1994 йилларда Аргентина терма жамоасида ўйнаган ва 1986 йилда жаҳон чемпиони бўлган. 1990 йилда эса Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритган. FIFA сайтидаги овоз бериш натижасига кўра, XX асрнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.