Бир фестивалда 121 та телефонни ўғирлаган эркак ушланди
Олам
−
22 Август
6237Швецарияда бўлиб ўтган мусиқа фестивали вақтида бир шахс меҳмонларнинг 100 дан ортиқ смартфонларини ўғирлаб, Италияга олиб кетмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Цюрих-Милан поездида божхоначилар томонидан 121 та телефон, жумладан 71 та iPhone ва 29 та Samsung қурилмаларини олиб кетаётган руминиялик эркак аниқланган. Полиция маълумотларига кўра, барча телефонлар Цюрихда 10 август куни бўлиб ўтган “Street Parade” мусиқа фестивалига ташриф буюрган меҳмонларга тегишли бўлган. Уларни ўғирлаган 40 ёшли эркак воқеа жойида қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда телефонларни қонуний эгаларига қайтариш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда.
LiveБарчаси