“Тарихдаги энг аҳмоқ ўғри”. Эркак ChatGPT кўмагида банкни ўмарди

Жамият

image

АҚШнинг Небраска штати Омаха шаҳрида яшовчи 23 ёшли Дерон Льюис-П. банкни қуролли босқинчилик билан тўнагани учун 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, 2026 йилнинг февраль ойида эркак қурол билан банкка бостириб кирган ва кассирларга тўппонча билан таҳдид қилиб, 8000 доллардан ортиқ пулни ўмарган. Босқинчи ниқобсиз бўлган, кузатув камералари унинг юзини, шунингдек, диққатни тортадиган алоҳида белгиси бўлган қизил рангли Nike сандалларини тасвирга олган. Назорат камераларига унинг кузовида ускуналар қутиси ва занг излари бўлган автомобили ҳам давлат рақами билан тушиб қолган.

Ўғриликдан сўнг Льюис-П. савдо марказига бориб, янги кийим ва пойабзал учун нақд пул билан тўлов қилган. Бу харидлар ҳам видеокузатув камераларига тушган ва чеклар кейинчалик иш бўйича қўшимча далилга айланган.

Қўлга олиш вақтида гумонланувчи қочишга уринган ва ўғирланган пулларнинг бир қисмини йўқотиб қўйган. Тинтув давомида полиция қолган нақд пулларни, автомобилни ва кийим-кечакларнинг катта қисмини, шу жумладан ўша қизил сандалларни мусодара қилган.

Прокуратура материалларига кўра, гумонланувчининг телефонида полициянинг чақирувларга жавоб бериш вақти, шунингдек, қурол ва ўқ-дорилар ҳақидаги қидирув сўровлари топилган. Google Maps’даги ҳаракатланиш тарихи эса тўналган банкка олиб борувчи маршрутни кўрсатган. Бундан ташқари, тергов маълумотларига кўра, Льюис-П. жиноятга тайёргарлик кўришда ChatGPT чат-ботидан фойдаланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг шимоли-шарқидаги Lalique музейида йирик ўғирлик содир этилганди. Номаълум шахслар музейга бостириб кириб, қиймати қарийб 4 миллион еврога баҳоланаётган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг