Билл Гейтснинг рафиқаси эрининг қанча бойлигини қўлга киритиши маълум бўлди
Олам
−
05 Май 2021
19830Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг рафиқаси Мелинда эри билан ажрашгач, 1,8 млрд долларга тенг қимматли қоғозларга эга бўлади. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.
Мелинда Канада миллий темир йўл компаниясининг 1,5 млрд долларлик ва АҚШдаги энг йирик автодилер Autonation’нинг 300 млн долларлик акцияларини қўлга киритади.
“Forbes” Билл Гейтснинг бойлигини 124 млрд долларга тенг деб баҳолаяпти. Бизнесмен бойликларининг бир қисмини Cascade Investments жамғармаси орқали бошқаради. Жамғарма кам миқдордаги маблағини Мелиндага ўтказган ва эндиликда унинг ҳисобида 50 млрд доллар қолган. Таъкидланишича, мулкларни тақсимлаш ҳали якунига етмаган.
Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс ҳафта бошида турмуш ўртоғи билан ажрашишини эълон қилди. Улар 27 йиллик турмуши давомида 3 фарзандни тарбиялаб, дунё бўйлаб фаолият юритувчи хайрия фондини ташкил қилди. Жуфтлик 1994 йилда Гавайя оролларида турмуш қурган.
Маълумот учун, Amazon раҳбари Жефф Безос турмуш ўртоғи Маккензи билан ажрашганига миллиардернинг 38,3 млрд долларлик активлари рафиқасига ўтганди.