Миллиардер Билл Гейтс рафиқасига алимент тўлайдими?
World
−
04 May 2021 8015 1 minute
Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг рафиқаси Мелинда ажрашгандан кейин турмуш ўртоғидан алимент олмайди. Бу ҳақда Гейтснинг ажрашиш тўғрисидаги аризасига асосланиб TMZ хабар бермоқда.
Аёлнинг таъкидлашича, ажрашгандан кейин унга турмуш ўртоғининг алименти керак эмас.
Таъкидланишича, Мелинда никоҳни "ҳақиқатан бузилиб бўлган" деб атаган ва ажрашиш тўғрисида ариза берган.
Аввалроқ, Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда ажрашиш ҳақида эълон қилгани тўғрисида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, Билл Гейтс ва Мелинда Френч 1994 йилда турмуш қурган. Уларнинг учта фарзанди бор.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October