Бензема “Мадрид дербиси”да иштирок этиши мумкин

Спорт

image

“Реал” ҳужумчиси ва сардори Карим Бензема Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “Атлетико”га қарши ўйин олдидан умумий гуруҳда машғулот ўтказди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Франциялик 34 ёшли футболчи UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган “Интер”га (2:0) қарши ўйинни тиззасидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборган эди. Шу билан бирга, Бензема тиббий кўрикдан ўтказилганда мушакларида жиддий шикастланиш кузатилмаган. Бироқ клуб асосий ўйинчиси билан таваккал қилмасликка қарор қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бензема “Арсенал” ва “Барселона” собиқ футболчиси Тьерри Анрини ортда қолдириб, клублардаги фаолияти давомида энг кўпгол урган франциялик ҳужумчига айланиб олгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг ҳисобида 362 гол мавжуд.

Шунингдек, жорий мавсумда Карим мадридликлар сафида барча турнирларда 20 та ўйин ўтказган ва 17 гол уриб, 8 та голга ассистентлик қилган.

Маълумот учун, “Реал” 39 очко жамғарган ҳолда Ла лига турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Турнирнинг ўтган мавсумдаги чемпиони “Атлетико” клуби ҳисобланади. “Мадрид дербиси” эртага, 12 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Атлетико Ла лига Бензема

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг