Бензема иккита марказий учрашувни ўтказиб юбориши мумкин
Спорт
−
06 Декабрь 2021
3426Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема оёғидаги жароҳат туфайли бир ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар бермоқда.
Франциялик форвард жорий йилнинг 4 декабрь куни “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олганди. Ўйиндан сўнг, Бензема тиббий кўрикдан ўтган, унда мушакларнинг жиддий шикастланиши аниқланмаган. Аммо шифокорлар жамоа сардорини бир ҳафта дам олишини талаб қилишган.
Шу сабабли Бензема UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-тури доирасидаги “Интер”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Учрашув жорий йилнинг 7 декабрь куни бўлиб ўтади. Унинг Испания чемпионатидан ўрин олган “Атлетико Мадрид”га (12 декабрь) қарши ўйиндаги иштироки сўроқ остида.
Эслатиб ўтамиз, Бензема “Арсенал” ва “Барселона” собиқ футболчиси Тьерри Анрини ортда қолдириб, клублардаги фаолияти давомида энг кўпгол урган франциялик ҳужумчига айланиб олгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг ҳисобида 362 гол мавжуд.
Маълумот учун, жорий мавсумда Карим мадридликлар сафида барча турнирларда 20 та ўйин ўтказган ва 17 гол уриб, 8 та голга ассистентлик қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь