Бензема Франция тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Спорт 1281
image

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема Испания Ла лигасининг 15-туридан ўрин олган “Севилья”га қарши ўйинда (2:1) рақиб дарвозасини ишғол қилди ва фолияти давомида энг кўп гол урган франциялик футболчилар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Ушбу натижа эвазига “Арсенал” ва “Барселона” собиқ футболчиси Тьерри Анрини ортда қолдириб, энг яхши тўпурарга айланди. Бензема ҳисобида 361 та гол мавжуд.

Ўйин якунланганидан сўнг, Карим Instagram саҳифасида ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Ажойиб ўйин, ажойиб жамоа билан! Мен тарихдаги энг яхши франциялик тўпурар эканлигимдан фахрланаман”, дея ёзган Бензема.

Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема 2009 йилдан бери “Реал” сафида тўп тепади. 33 ёшли ҳужумчи Испания чемпионати жорий мавсумида 13 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.1
t
×