Алварес “Атлетико” машғулотини ўтказиб юборди
Спорт
−
26 август 249 1 дақиқа
Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли жамоа машғулотида иштирок этмади. Бу ҳақда клуб вакилларига таяниб, журналист Рубен Урия хабар берди.
Маълумотни бошқа испан манбалари ҳам тасдиқлаган. Клуб вакилларининг маълум қилишича, аргентиналик футболчи машғулотга келмаган. У ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли дам олишга қарор қилган.
Алварес атрофидаги вазият эса ҳамон мураккаблигича қолмоқда. 26 ёшли ҳужумчи “Барселона”га ўтиш истагини билдирган, аммо “Атлетико” уни жамоадан қўйиб юбориш ниятида эмас.
Бундан ташқари, Ла Лиганинг иккинчи турида “Вильярреал”га қарши 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг “Атлетико” мухлислари Алваресни хуштакбозлик билан кутиб олишган эди. Ўйин якунида Алварес жамоадошлари билан мухлислар олдига бормасдан бир ўзи кийим алмаштириш хонасига кириб кетган эди. Мазкур вазият футболчининг клубдаги келажаги борасидаги саволларни янада кучайтирди.