Беларуснинг НАТО билан тўқнашиш эҳтимоли ошяпти – Мудофаа вазири
Олам
−
15 Август 2023
6699Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин келажакда НАТО билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув эҳтимоли жуда аниқ бўлиб бораётганини айтди. Бу ҳақда у Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференциясида сўз очди.
"Бугунги кунда барча ниқоблар олиб ташланди. Ғарбнинг ҳақиқий режалари аллақачон юқори мартабали амалдорлари томонидан очиқ айтилмоқда", деган Хренин.
Шу билан бирга, у Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг НАТО ҳозирда Россия билан уруш ҳолатида экани ҳақидаги баёнотига ишора қилган.
"Олтин миллиард" мамлакатлари куч тузилмаларини кенг кўламли урушни бошлашдан сақлайдиган ягона нарса – бу уларнинг ҳаракатларига ядровий жавоб таҳдиди", дейди вазир.
Хрениннинг сўзларига кўра, айнан шунинг учун Беларусь ўз ҳудудига тактик ядро қуролларининг жойлаштирилиши НАТОни тўхтатиб туришнинг самарали чораси деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 март куни Россия Президенти Владимир Путин Беларусь фуқароси Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Россиянинг тактик ядро қуроллари Беларусга жойлаштирилишини маълум қилганди. Май ойи охирида Россия Беларусга С-400 зенит-ракета комплексларини етказиб берди. Лукашенко Беларусга қарши тажовуз содир бўлса, ядро қуролидан иккиланмай фойдалана олишини билдирди.
LiveБарчаси