Беларусь элчихонасига картошка, тухум ва помидор улоқтиришди (видео) 

Олам

image

Арманистоннинг Ереван шаҳрида мухолифатдаги “Республика” партияси (унинг асосчиси, собиқ бош вазир Арам Саркисян) вакиллари Беларусь элчихонаси олдида норозилик намойиши уюштириб, дипломатик миссия эшигига тухум, картошка ва помидор улоқтирди. Бу ҳақда “News.am” хабар берди. 

Норозилик намойишчилари элчихона вакилларига қарата “Арманистондан кетинглар” дея бақирган. 

Бунга Беларусь фуқароси Александр Лукашенконинг Арманистон ҳукуматининг Ғарб давлатлари билан яқинлашаётгани ҳақидаги сўзлари сабаб бўлди.

“Ғарбда ҳамма Арманистонни унутади. Хўш, бу қандай сиёсат?! Арманлар биздан бошқа кимга керак? Улар ҳеч кимга керак эмас”, дея фикр билдирган эди Лукашенко.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари норозилик намойишига аралашмаган. Намойишга чиққанлар Арманистон ҳукуматидан Беларусь билан дипломатик муносабатларни узиш, Беларусь элчиси ва дипломатларини “персона нон грата” деб эълон қилишни талаб қилди ва Минск билан барча икки томонлама келишувларни, шу жумладан, фуқароларнинг визасиз саёҳати ҳақидаги келишувини ҳам бекор қилишни сўради. 

Беларусь ва Арманистон муносабатлари жорий йилнинг июнь ойида мураккаблашди. Ўшанда Лукашенко Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашувда Қорабоғни Баку назорати остига қайтариш бўйича операцияни “озодлик уруши” деб атаганди. У 2023 йилнинг сентябрь ойида ўтказилган ва тан олинмаган ҳукуматнинг таслим бўлиши билан якунланган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь резиденти Александр Лукашенко МДҲ давлатларини Россияга нисбатан худбинликда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Беларусь Ереван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг