Бекхэм ўз клубига собиқ жамоадошини бош мураббий этиб тайинлади
Спорт
−
26 Январь 2021
4244Англиянинг аёллар терма жамоасини бошқариб келган Фил Невилл эндиликда, Дэвид Бекхэмнинг “Интер Майами” клубига бош мураббий бўлди. Бу ҳақда “Интер Майами”нинг расмий веб-сайтида маълум қилинган.
“Интер Майами” раҳбарияти клубга янги бош мураббий тайинланиши тўғрисида баёнот берган.
“Биз Филни фақатгина ўтган мавсумдаги ўйинимизни яхшилаш учун эмас, янада каттароқ мақсад ва вазифалар билан таклиф қилдик. Футбол учрашувларидан бўш вақтларда Фил ўйинчиларнинг овқатланиши, таълими ва машғулотлари устида ҳам ишлайди”, дейди клуб менежери Жорж Мас баёнотда.
“Интер Майами”нинг эгаси Бекхэм янги бош мураббий клуб академияси шаклланишида ҳам ёрдам беришини айтди.
“Ушбу клубга меҳнатсеварликни сингдириш жуда муҳим. Биз аввал шаҳримиздаги ёш уйинчилар ва уларнинг салоҳияти ҳақида гапирган эдик. Бизга энди улар устида ҳам ишлайдиган мутахассис келди. Нафақат клуб, балки академия ҳам катта аҳамиятга эга”, дейди Дэвид Бекхэм.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда “Интер Майами” атига 7 та ғалаба, 13 та мағлубият ва 3 та дурранг қайд этган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15