“Интер Майами” МСН триосини қайта тикламоқчи

Спорт

image

“Интер Майами” бразилиялик юлдуз Неймарни трансфер қилиш имкониятини ўрганмоқда. Агар битим амалга ошса, собиқ МСН (Месси, Суарес, Неймар) триоси яна бир жамоада бирлашади. Бу ҳақда “The Sun” нашрлари хабар берди.

Дэвид Бекхэмга тегишли Америка клуби ҳозирда Неймар билан музокаралар олиб бориш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳужумчи яқинда “Сантос” билан шартномасини якунлайди ва эркин агентга айланади. Бу эса “Интер Майами” учун катта трансфер имкониятини яратади.

Клуб Месси, Суарес, Серхио Бускетс ва Жорди Альбани ўз сафига қўшиб олганидан сўнг, MLS нинг энг юлдузли жамоасига айланган эди. Неймар трансфери эса ушбу лойиҳани глобал миқёсда янада кучайтириши ва лиганинг бренд қийматини ошириши мумкин.

Неймар ҳозирда жароҳатлардан сўнг ўз формасини тиклашни мақсад қилган. Месси ва Неймар биргаликда 2021 ва 2023 йиллар оралиғида “Пари Сен-Жермен” жамоасида топ сурган эди.

Шунингдек, “Интер Майами” жамоаси мавсум сўнгида фаолиятини якунлашини эълон қилган Жорди Альбанинг ўрнига “Тоттенхэм”нинг собиқ футболчиси Серхио Регилонни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсумда “Сантос” билан Бразилия чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Интер Майами МСН

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг