Байроқ осган йигит жавобгарликка тортилмайди – БП

Жамият

image

Қашқадарёда елкасига байроқли тасма тақиб олган йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан иш очилганди. Эндиликда йигитга нисбатан қўлланилган қарор бекор қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

“Бош прокуратура аралашуви билан йигитга нисбатан қўлланилган ушбу ноқонуний қарор бекор қилиниши таъминланди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 май куни ижтимоий тармоқларда елкасига байроқли лента тақиб олган йигитни ИИБ ходимлари олиб кетаётгани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан йигитга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига кўра ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний тўхтамга келиш учун судга юборилганди. 

Айтиш жоизки, ушбу ҳолат кўпгина фуқаролар томонидан танқид остига олиниб, йигитга нисбатан чиқарилган қарорга нисбатан норозилик билдирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё жавобгарлик Байроқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг