Байден Россияга қарши янги санкциялар киритди 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Россияга қарши 500 дан ортиқ янги санкциялар қўллаш қарорини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди

АҚШ Президенти Навальнийнинг ўлими ва Россия-Украина урушининг икки йиллиги муносабати билан Россияга қарши 500 дан ортиқ янги санкциялар қўлланилишини айтди.

Байден мазкур санкциялар Россиянинг молия ва мудофаа соҳалари билан бир қаторда, Навальнийнинг қамоққа олиниши билан боғлиқ одамларни ҳам нишонга олишини таъкидлаган. 

“Санкциялар Путинни хориждаги тажовузкорлиги ва мамлакат ичкарисида репрессиялари учун янада оғирроқ товон тўлашга мажбур қилади” дейилади баёнотда.

Санкциялардан ташқари, Байден 100 га яқин ташкилотга Россияни билвосита қўллаб-қувватлагани учун янги экспорт чекловлари киритилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Россия ҳукумати мухолифатчи Алексей Навальний қамоқда вафот этганини эълон қилганди. Шундан сўнг бир қатор дунё сиёсатчилари, жумладан АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Навальнийнинг ўлими учун Путинни айблади. 22 февраль куни Байден Навальнийнинг беваси ва қизи Юлия ва Даша Навальнаялар билан учрашди


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия санкция Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг