Навальнийнинг онасига ўғлининг жасади берилмади
Олам
−
17 Февраль
16331Аввалроқ, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийнинг онаси Людмила Ивановна ўғли вафот этган Харп қишлоғидаги қамоқхонага боргани ҳақида хабар бергандик.
Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмишнинг ёзишича, Людмила Ивановнага ўлим гувоҳномасини беришган, бироқ сиёсатчининг жасади Салехарддаги ўликхонада экани айтилган.
"Ямал-Ненецк автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колонияси раҳбарияти Алексей Навалнийнинг жасади Салекхард ўликхонасида эканлигини айтди. Сиёсатчининг онаси у ерга келганида, уларда жасад йўқлигини айтишди", деб ёзган Кира Ярмиш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Людмила Ивановна адвокати билан бирга қамоқхонадагилар айтган ўликхонага борганда, у ер ёпиқ эканини кўрган. Кира Ярмиш ўликхона ёпиқлиги акс этган суратни ҳам эълон қилди.
Матбуот котибининг билдиришича, Салекхарднинг Тергов қўмитаси уларга "Алексейнинг ўлими сабаби аниқланмагани, такрорий гистологик текширув ўтказилишини" айтган.
“Унинг натижалари эса келаси ҳафтада чиқса керак. Кўриниб турибдики, улар ёлғон гапиряпти ва жасадни топиширмаслик учун қўлидан келганини қилишмоқда”, дейди Ярмиш.
Навальнийнинг адвокати ёпиқ эшикда қолдирилган телефон рақамига кўнғироқ қилганда эса сиёсатчининг жасади бу ўликхонада сақланмаётгани билдирилган. Моргдагилар Навальнийнинг жасадини сўраб бугуннинг ўзида етти киши қўнғироқ қилганини қўшимча қилган. Ушбу ҳолатларни жамоатчиликка етказган Кира Ярмиш ўз видеомурожаатида сиёсатчинининг жасади зудлик билан оиласига берилишини талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Россия ҳукумати мухолифатчи Алексей Навальний қамоқда вафот этганини эълон қилди. Шундан сўнг бир қатор дунё сиёсатчилари, жумладан АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Навальнийнинг ўлими учун Путинни айблади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь