Навальнийнинг онаси ўғли вафот этган қамоқхонага борди
Олам
−
17 Февраль
11914Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийнинг онаси Людмила Навальная сиёсатчи вафот этган Харпдаги "Қутб бўриси" қамоқхонасига борди. Бу ҳақда "Новая газета" хабар берди.
"Reuters" ахборот агентлиги эса бугун, 17 февраль куни Людмила Навальнаянинг колониядан чиқиб кетаётгани акс этган фотосуратини чоп этди. Аёлнинг юзида қора ҳимоя ниқоби ва кўзларида қора кўзойнак борлигини кўриш мумкин.
Людмила Навальная бир неча кун олдин, 12 февраль куни охирги марта Ямало-Ненец автоном округидаги ўғли сақланган қаттиқ режимли колонияси жойлашган Харп қишлоғига борган эди.
"Мана бир ҳафта ўтмади, лекин у яна учади. Ва яна, кўриш учун. Охирги марта. Бу аёл олдида дунё тиз чўкиши керак. Унга таъзим қиламан. Худо унга куч-қувват берсин", деб ёзади бу ҳақда россиялик журналист Елена Риковцева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Россия ҳукумати мухолифатчи Алексей Навальний қамоқда вафот этганини эълон қилди. Шундан сўнг бир қатор дунё сиёсатчилари, жумладан АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Навальнийнинг ўлими учун Путинни айблади.
LiveБарчаси