Байден Президент бўлиши билан мусулмонларга оид фармон имзолади
Олам
−
21 Январь 2021
46801АҚШ Президенти Жо Байден лавозимига киришиши билан ўзидан аввалги Президент Дональд Трампнинг бир нечта фармонларини бекор қилди.
У АҚШни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Париж иқлим келишувига қайтарди.
Давлат раҳбари, шунингдек, Мексика билан чегарада девор қурилишини музлатиб қўйди ва ниқоб режимига риоя қилишга чақирди.
Байден инаугурация куни қуйидаги фармонларни имзолади:
Мексика билан чегарадаги вазиятга боғлиқ ҳолда фавқулодда ҳолатни бекор қилиш тўғрисида;
ЖССТга қайтиш тўғрисида;
Парижнинг иқлим келишувига қайтиш тўғрисида;
бир қатор мусулмон давлатлари фуқароларининг АҚШга киришига тақиқни бекор қилиш тўғрисида;
Канада билан Keystone XL нефть қувури қурилишининг тўхтатилиши тўғрисида;
ниқоб режими тўғрисида. Бу 100 кун давомида ҳамма жойда ниқоб тақишни ва давлат идораларида ниқоб тақиш режимига содиқликни талаб қилади.
Шунингдек, Жо Байден 20 январни Миллий Бирлик куни деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 январь куни Вашингтонда AҚШ Президенти Жо Байден ва вице-президент Камола Ҳарриснинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, Байден расман АҚШнинг 46-президенти бўлди.
LiveБарчаси