Байден Марказий Осиё раҳбарлари билан нимани гаплашмоқчи? 

Олам

image

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден марказий осиёлик мавқедошлари билан Нью-Йоркда саммит ўтказади. Бу ҳақда Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

“Президент [Байден] Марказий Осиёнинг беш давлати: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари билан учрашади. Бу C5+1 форматидаги биринчи Президентлар саммити бўлади”, дейди Салливан.

Унинг айтишича, Президентлар саммитида минтақавий хавфсизлик, савдо алоқалари, иқлим ўзгариши, бошқарув ва қонун устуворлигини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, Салливан C5+1 аслида 2015 йилда ташкил этилгани, ўшандан бери биринчи марта етакчилар иштирокида ўтказилишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни АҚШ Президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, уни Нью-Йоркда C5+1 форматидаги саммитга таклиф қилганди. 22 август куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, 23 августда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, 25 августда эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гари Питерсни қабул қилганди.  Мазкур учрашувларда ҳам C5+1 саммити муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Марказий Осиё Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг