Тожикистон ҳам АҚШда ўтадиган саммитга таклифнома олди
Олам
−
30 Август 2023
5001Тожикистон Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарлари билан C5+1 форматидаги учрашувга таклиф қилинди, бироқ бу борада ҳали бир қарорга келинмаган. Бу ҳақда бугун, 30 август куни Ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Имомий маълум қилди.
“АҚШда ўтказилиши режалаштирилган учрашувга келсак, ҳа, биз тегишли таклифни олдик. У кўриб чиқилмоқда, ҳозирча қарор қабул қилингани йўқ”, деган Содиқ Имомий журналистлар саволига жавоб берар экан.
Маълумот учун, жорий йилнинг 22 август куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Душанбеда АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гари Питерс билан учрашган. Мулоқот давомида икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, 25 августда эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Гари Питерсни қабул қилганди. 11 август куни Жо Байден Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, сентябрь ойида Нью-Йоркда C5+1 форматидаги саммитда қатнашишга таклиф қилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15