Бавариядаги қуролли ҳужумда 2 яшар бола ҳалок бўлди

Олам

image

Германиянинг Бавария федерал еридаги Ашаффенбург шаҳрида юз берган пичоқли ҳужум оқибатида икки киши, жумладан икки ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса шаҳар марказидаги Шёнталь боғида содир бўлган.  Ҳужум оқибатида 41 ёшли эркак ва 2 ёшли бола ҳалок бўлган. Икки киши оғир жароҳат билан шифохонада даволанмоқда.

Мазкур ҳодисани содир этганликда гумонланувчи 28 ёшли афғонистонлик эркак қўлга олинган. У бошпана сўровчилар марказида яшаган. У анча аввал мамлакатни тарк этиш ҳақида буйруқ олган. Афғонистонлик шахс Германияга 2022 йилнинг ноябрь ойида келган, лекин унга бошпана берилмаган. Ўтган йил охирида у ихтиёрий равишда мамлакатни тарк этишини эълон қилган. Шундан сўнг унинг бошпана сўрови тўхтатилган, лекин у мамлакатда қолган.

Ҳодиса гувоҳининг маълум қилишича, қўлга олинган шахс “бўғувчи усул” қўлланган ҳолда ҳибсга олинган. Ҳодисанинг сабаблари ҳозирча ноаниқ. Полиция маълумотларига кўра, ҳужумчи қочишга уринган пайтда темирйўл излари орқали ҳаракат қилгани боис поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. 9 гектарли Шёнталь боғи тўсиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил пойтахти Тель-Авивда марокашлик эркак пичоқ билан одамларга ҳужум уюштириб, тўрт киши яраланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг