“Барселона”нинг “Интер”га қарши ўйини қолдирилиши мумкин

Спорт

image

Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги "Барселона" ва "Интер" жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган ўйин бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда “Express” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Интер” жамоаси Чемпионлар Лигаси учрашувидан 24 соат олдин Испанияга учиб келиши керак эди. Ҳозирда эса Испания, Португалия ва Франциянинг айрим ҳудудларида кенг кўламли электр узилишлари юзага келган. Натижада кўплаб авиақатновлар бекор қилинган ёки бошқа вақтларга кўчирилган, бу эса ўз навбатида жадвалда ҳам кечикишларга сабаб бўлмоқда.

Маълумот ўрнида, Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги “Барселона” - “Интер” ўйини Тошкент вақти билан 1 майга ўтар кечаси 00:00 да старт олиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Европадаги блэкаутга тармоқлардаги кучли қувват оқими сабаблардан бири  бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Интер Чемпионлар лигаси электр узилишлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг