Барча ҳудудларда газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Жамият

image

Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр Республиканинг барча ҳудудларида 15 мартга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилган.

“15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг