Табиий газ ва электр энергияси нархи ошадими?
Жамият
−
29 Март 2023
125012023 йилда Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ ва электр энергияси нархларини ошириш айни пайтда режалаштирилмаган. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилди.
Нархлар ошадими йўқми, аниқ айта олмайман. Катта эҳтимол билан ошмайди —аҳоли (жисмоний шахслар — таҳр.) учун аниқ ошмайди. Лекин бу мазкур масалани муҳокама қилмаяпмиз, дегани эмас. Турли вариантларни кўриб чиқяпмиз, жумладан, қандайдир ижтимоий нормалар муҳокама қилиняпти”, дейди вазир ўринбосари.
Унинг фикрича, газ ва электр энергиясини кўп истеъмол қиладиган, совуқ қишда уйда футболкада юрадиган бой одамлар бозор нархида тўлаши керак.
“Бу адолатдан бўлади. Агар фуқаро ижтимоий рўйхатлардан бирида турса, маоши кам бўлса, икки хонали квартирада яшаса, электр энергияси ва газдан тежамкорлик билан фойдаланса, бундай одамларни рағбатлантириш керак. Бундай тарифлар аксарият мамлакатларда амал қилади. Биз бунга бир кун етиб борамиз”, дея қўшимча қилди Султонов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь