Газ учун иситиш мавсумида белгиланган меъёр узайтирилди
Жамият
−
01 Март 2025 19324 1 дақиқа
Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 март санасидан эътиборан Ўзбекистонда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0 даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрель куни қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистонда жорий йил 1 апрелдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари яна бир карра оширилиши хабар қилинганди.