“Бахти Ташкентский” иши апелляция инстанциясида кўриляпти
3-саҳифа
−
07 Сентябрь
672719 июль куни, “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинганди. Ҳукм устидан судланувчиларнинг адвокатлари томонидан апелляция тартибида шикоят киритилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, жиноят ишини кўриш кеча, 6 сентябрь куни бошланди. Унда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев иштирок этмоқда. Суд мажлисида 8 нафар судланувчи ва уларнинг адвокатлари ҳамда 3 нафар манфаатдор шахслар иштирок этмоқда. Кейинги суд иши 13 сентябрь куни давом эттирилади.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Толибжон Обидов раислигида биринчи инстанция судида чиқарилган ҳукмга кўра, Бахтиёр Қудратуллаев 20 йил, унинг акаси Шуҳрат Қудратуллаев 10 йил-у 6 ой, ўғиллари Бекзод Зафаров ва Ихтиёр Қудратуллаев 11 ва 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш, мазкур иш доирасида судланганлар орасидаги ягона аёл судланувчи Наргиза Жуманиёзовага эса 4 йил-у 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.
Ҳукмга кўра, Қудратуллаев (1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди, 109-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “в” банди, 242-моддаси 1-қисми, 243-моддаси ва 276-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Шунингдек, у Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ Бахтиёр Қудратуллаевга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди.