“Бахти Ташкентский”га суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
19 Июль
33477Бугун, 19 июль куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Зафарович Қудратуллаев ишини кўриб чиқиш якунланиб, суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда суд залидан QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.
Суд ҳукмига кўра, Бахтиёр Қудратуллаев баъзи моддалар бўйича айбсиз деб, баъзи моддаларга кўра эса айбли деб топилган. Суд унга узил-кесил 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли калонияда ўташи белгиланди.
Олдинроқ прокурор суддан Бахтиёр Қудратуллаевга қўйилган айбловлар тасдиғини топгани, енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини ва бошқа барча ҳолатларни инобатга олиб, Жиноят кодексининг 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш), 165-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик), 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 276- (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, яъни бир неча жиноятлар содир этганлик учун узил-кесил жазо тайинлаш йўли билан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, Жиноят кодексининг 34-моддасини қўллаб, “Бахти Ташкентский”ни ўта хавфли рецидивист деб топиш ва тайинланган жазо муддатини махсус тартибли колонияда ўташини сўраганди.
Қолаверса, давлат айбловчиси суддан Қудратуллаевни Жиноят кодексининг 96-моддаси (Жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш)ни қўллаб, гиёҳвандлик моддаларидан мажбурий даволашни белгилашни ҳам сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь