“Бахти Ташкентский”нинг акаси 10,5 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Бугун, 19 июль куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида “Бахти Ташкентский”га оид иш бўйича суд ҳукми эълон қилинмоқда. Мазкур иш доирасида Бахтиёр Қудратуллаевнинг акаси Шуҳрат Қудратуллаев 10 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда суд залидан QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Суд ҳукмига кўра, Шуҳрат Қудратуллаев хавфли рецидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Давлат айбловчиси суддан қўлга олинганда товламачиликда айбланган Шуҳрат Зафарович Қудратуллаевга 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган.

Прокурорга кўра, Шуҳрат Қудратуллаевга қўйилган Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ўз тасдиғини топган. Давлат айбловчиси судланувчи 2017 йилда шартли озод этилгани ва ўталмай қолган жазоси борлиги инобатга олиниб, уни Жиноят кодексининг 34-моддаси (Рецидив жиноят)га асосан ўта хавфли рецидивист деб топиш ва 11 йил озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ суд Бахтиёр Қудратуллаевни 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, мазкур иш доирасида судланганлар орасидаги ягона аёл судланувчи Наргиза Жуманиёзовани эса 4 йил-у 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Бахти Ташкентский Шуҳрат Қудратуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made