Аёл 35 кунлик чақалоғини 500 долларга пулламоқчи бўлди
Жамият
−
09 Декабрь 2019
4007Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи M.T. 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Постда” хабар бермоқда.
Aёл шу мақсадда таниши Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими мудираси Н.T. билан жиноий тил бириктиради. Натижада туғруқхона бўлими мудираси “Қурама” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи уй бекаси M.M. ҳамда унинг турмуш ўртоғига M.T. фарзандини 500 AҚШ долларига сотмоқчи эканлигини айтади.
M.M. туман тиббиёт бирлашмасига 5 500 000 сўм пул олиб келиб, Н.T.га 1 500 000 сўм ва чақалоқнинг онасига эса 2 200 000 сўм пул ҳамда умумий қиймати 500 000 сўмлик кийимларни беради.
Mазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шаҳноза Тўрамуротова