Айбдорни қидириш эмас, сабабларни топиш керак – Азизов МТЖ асосий мақсадини айтди
Спорт
−
19 Июнь 2021
7476Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани жамоатчиликнинг муҳокама марказида бўлиб турибди.
Бугун, 19 июнь куни МТЖнинг ЖЧга чиқа олмагани бўйича Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ДХХ раиси - ЎФА президенти Абдусалом Азизов ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг мундиалдан қолиб кетишига тўхталган Азизов ҳозир бу учун айбдорларни қидириш эмас, балки бўлғуси мусобақаларга тайёрланиш кераклигини урғулади.
“Биринчи навбатда бугун айбдорни қидириш эмас, сабабларни топиб, уларни бартараф қилиш ва кейинги 4 йилликка қадам қўйишимиз керак. 2023 йилда Осиё кубоги, ундан кейин Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари бор. Бугундан шуларга эътибор қаратишимиз керак”, дейди Азизов.
У нутқи давомида клублар академиялари ўртасида мусобақа ўтказиши, ассоциация инспекцияси ҳар ой академиялар фаолиятини назорат қилиб бориши кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди, шунингдек Одил Аҳмедов МТЖдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
LiveБарчаси