Одил Аҳмедов миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Спорт 6601
image
-

Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтаётган ЎФА конгрессида маълум қилинди. ДХХ раиси – Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизовдан кейин сўз олган футболчи МТЖдаги фаолиятини якунлаши ҳақида сўз очди.

У сўзини куни кеча Саудия Арабистони билан бўлиб ўтган ўйиндаги мағлубият учун узр сўрашдан бошлади. 

“Футболни алдаб бўлмайди. Агар биз бугун ўзгармасак, ҳар сафар шундай туриб кечирим сўрайверамиз. Футболчи бўладими, мураббий бўладими, ёки футбол ичида ишлайдиган одам бўладими, футболни биринчи ўринга қўймаса, натижа бўлмайди. Асосий катта муаммоларимиздан бири – болалар футболини тўғри йўлга қўймаганимизда. 

Терма жамоадаги фаолиятимни эса, якунладим”, дейди Аҳмедов

Ҳумоюн Орипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 397
Рейтинг: 3
t
×