Вадим Абрамов истеъфога чиқди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Миллий олимпия қўмитасида ўтаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси конгрессида ЎФА президенти – ДХХ раиси Абдусалом Азизов Миллий терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов билан шартнома бекор қилинишини маълум қилди.

“Мураббийлар штаби ҳақида гапирадиган бўлсак, улар билан шартномада кўзда тутилганидек, учинчи босқичга чиқиш вазифаси бажарилмагани сабаб, бугундан бошлаб Вадим Корленович бошчилигидаги штаб билан тузилган шартнома бекор қилинади. Терма жамоа мураббийи ким бўлади, деган саволнинг натижаси бир кунда ҳал қилинадиган масала эмас. Футбол фахрийлари, мутахассислар билан муҳокама қилиб, кейинчалик маълум қиламиз", дейди Азизов.

ДХХ раисига кўра, янги бош мураббийни тайинлашда баҳоналарга ўрин қолдирмаслик учун хорижлик мураббийлар билан ҳам музокара ўтказилиши назарда тутилган. 

"Футболнинг ривожланиши ва терма жамоанинг юксалиши устида обьектив ва тўғри ишлашимиз керак. Бир ёки бир ярим ойдан сўнг мутахассислар жамоасини топиб, ЎФА ким билан шартнома имзолашини эълон қиламиз”, дейди Азизов.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг