Абдусалом Азизов МТЖнинг мағлубиятига муносабат билдирди
Спорт
−
19 Июнь 2021
11050Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтмоқда. Унинг биринчи қисмида ЎФАнинг янги Устави муҳокама қилинди ва сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ЎФА ҳисобот сайлов конгресси ҳақида маълумот берилди. Конгрессда ДХХ раиси – ЎФА президенти Абдусалом Азизов, вице-президенти Равшан Эрматов, Миллий терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этмоқда.
Конгресснинг иккинчи қисмида кутилганидек Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги муваффаққиятсизлиги муҳокама қилинди. ЎФА президенти Абдусалом Азизов мағлубиятга қуйидагича изоҳ берди:
“Журналистлар футболнинг фақатгина кузатувчиси ёки танқидчиси бўлиб қолмасдан, унинг фаол аъзоларидан бирига айланишди. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради. Яқинда содир бўлган Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятини ЎФА алоҳида кўриб чиқади ва бу борада ҳисобот беради. Бу мағлубият бир кунда бўлиб қолмади. Болалар футболидан бошлаб муҳокама қиламиз. Бизда орқага йўл йўқ”.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 15 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, 3-саралаш босқичига йўлланмадан қуруқ қолди.
Ҳумоюн Орипов
LiveБарчаси