Автомобилларга экостикерлар бериш кейинги йил бошланади

Жамият

image

Ўзбекистонда транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш 2025 йил 1 мартда бошланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 381-сонли қарорида сўз боради.

Мазкур ҳужжат билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ва “Экологик транспорт” тизимини ривожлантириш мақсадида қуйидагилар назарда тутилган:

  • қуёш фотоэлектр станцияларини биноларнинг томлари ва фасадларига ўрнатиш учун давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун лойиҳа ҳужжатларини тақдим этиш талабини бекор қилиш;
  • атроф-муҳитга ва унга туташ ҳудудларга таъсир кўрсатадиган саноат корхоналарида “яшил зоналар” яратиш ва ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
  • Экологик транспорт тизимини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини ўзгартириш. 

У 2025 йил 1 мартда бошланади (олдин 2024 йил 1 июндан бошлаб эди). Худди шу кундан бошлаб транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда 518 та транспорт воситаси атмосферага зарарли моддаларни меъёрдан ортиқ чиқариши аниқлангани, жами 303 нафар ҳайдовчига Маъмурий жавобгарлик кодексининг тегишли моддалари билан 50,1 миллион сўм миқдорида жарималар қўлланилгани, шунингдек, 222 та автомашинанинг ҳаракати вақтинча тўхтатилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон экостикер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг