Арманистонда Президентга нисбатан жиноий иш очилди

Олам

image

Арманистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакат Президенти Армен Саркисянга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бунга Президентнинг икки мамлакат фуқаролигига эга эканини яширгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Арманистон Адвокатлар палатаси раҳбари Ара Зограбян ўзининг Facebook саҳифасида хабар қилди.

Ара Зограбянга кўра, Арманистон Бош прокуратурасидан аввал, 53 нафар адвокат Саркисяннинг икки давлат фуқаролигига эга бўлганини яширгани тўғрисида баёнот берган, аммо Мамлакат Махсус тергов хизмати (МТХ) жиноий иш қўзғатишни рад этган.

“Бош прокуратура МТХ қарорини бекор қилди ва Жиноят кодексининг 325-моддаси 1-қисми (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки ундан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатди”, дейди у. 

Бир гуруҳ ҳуқуқшуносларнинг фикрига кўра, Саркисян 2003-2012 йилларда Буюк Британия фуқароси бўлган. Шундан сўнг, у 2018 йилда Арманистон Президент этиб сайланган. Бироқ мамлакат раҳбарлигига сайланиш шарти бажарилмаган. Арманистон қонунчилигига кўра, мамлакат президентлигига номзод сўнгги олти йил давомида фақат Арманистон фуқаролигига эгалик қилган бўлиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Саркисян

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг