Арманистон ҳам ШҲТга қўшилмоқчи

Олам

image

Арманистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш истагини билдирди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг асосий тамойиллари, яъни ҳудудий яхлитлик, куч ишлатмаслик ва чегаралар дахлсизлиги билан ўртоқлашган ҳолда, Арманистон Республикаси ШҲТга аъзо бўлиш истагини билдирди”, дейилади Арманистон ТИВ баёнотида.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил этилган. Ташкилотга ўнта давлат киради: Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Беларусь (2024 йилдан). ШҲТга аъзо давлатлар давлат раҳбарларининг учрашуви 2025 йил август охири – сентябрь ойи бошида Хитойда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 11 июль куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммити арафасида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия ШҲТга аъзо бўлмоқчи эканлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг