Арманистон турк учувчилари мулоқотини “тутиб олгани”ни маълум қилди

Олам

image
Арманистон Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда north_east

Арманистон Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Туркия самолётимизни уриб туширди – Арманистон Анқарани айблаб, Кремлга шикоят қилмоқчи north_east

Туркия самолётимизни уриб туширди – Арманистон Анқарани айблаб, Кремлга шикоят қилмоқчи

Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғдаги тўқнашувлар ҳудудида туркиялик учувчиларнинг ўзаро мулоқоти ёзувини қўлга киритган. Бу ҳақда арман ҳарбий идораси вакили Арцрун Ованнисян Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон ҳарбий ҳаво кучлари Туркиянинг учувчисиз учиш қурилмалари ва F-16 қирувчи самолётлари ёрдамида Тоғли Қорабоғга туташ ҳудудларга авиазарбалар бермоқда. Ованнисянинг таъкидлашича, Озарбайжон кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари таъсир зонасига кирмаяпти.

Яқинда Арманистон Мудофаа вазирлиги Туркиянинг F-16 қирувчиси ўзининг Су-25 самолётини уриб туширганини иддао қилганди. Вазирлик матбуот котиби Шушан Степанян Туркия қирувчиси Озарбайжоннинг Ганжа шаҳридан ҳавога кўтарилгани ҳақида хабар қилган.

Туркия эса ушбу маълумотларни рад этган, Озарбайжон эса Су-25 уриб туширилганини Арманистон хаёлоти маҳсули эканлигини қайд этар экан, мамлакат нафақат F-16, балки умуман ҳарбий авиациядан фойдаланмаётганини билдирди.

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Айни вақтда аксарият мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар икки тарафдан ўт очишни зудлик билан тўхтатиб, музокаралар столига қайтишни сўрамоқда. 

Ҳаитбой Ҳасанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг