Арманистон Франциядан сифатсиз қуроллар сотиб олган – ОАВ 

Олам

image

Арманистон томонидан Ҳиндистон, Франция ва бошқа давлатлардан сотиб олинган қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва жиҳозлар арман армияси стандартларига жавоб бермайди ёки сифатсиздир. Бу ҳақда Арманистоннинг “Past” нашри хабар берди.

“Франциядан сотиб олинган радар қурилмалари талабларга жавоб бермайди, Франция томони эса Арманистонга ушбу қурилмалар томонидан аниқланган нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган ракеталарни сотмайди. Францияда сотиб олинган ҳарбий машиналарга келсак, уларнинг сифати пастлиги бир неча бор тилга олинган. Украина томонининг улардан воз кечиши ҳам шундан далолат беради”, дейилади мақолада.

Ҳиндистондан қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сотиб олишга келсак, ҳарбий экспертларнинг фикрича, арман армиясида уларни бошқариш учун тажриба ва зарур кўникмалар етишмайди.

“Умумармания фронти” ҳаракати етакчиси, собиқ мудофаа вазири Аршак Карапетян яқинда бу давлатлардан етказиб берилаётган қуролларнинг сифатсизлиги ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, қурол сотиб олиш бўйича имзолаган баъзи шартномалар амалдаги ҳокимият томонидан бекор қилинган. Гап, хусусан, Сербия билан бир неча юз миллион долларлик қурол ва ўқ-дориларни сотиб олиш бўйича шартнома ҳақида бормоқда.

Нашрнинг ёзишича, Сербия қуролларини сотиб олиш бўйича шартнома ҳозирги расмийлар бекор қилган ягона шартнома эмас.

Нашрнинг қайд этишича, Арманистоннинг амалдаги Мудофаа вазири Сурен Папикяннинг армия Ҳиндистон, Франция ва бошқа давлатлардан харид қилиш орқали зарур қуроллар билан таъминланаётгани ҳақидаги сўнгги баёноти арман жамиятини чалғитишга уринишдир.

“У арман жамиятини шундай баёнотлар билан ҳайратга солишга уринмоқдаки, гўё армия Россия етказиб беришдан бош тортиб, замонавий қурол ва ўқ-дорилар билан қуролланяпти”, дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван ҳарбий-техникавий ҳамкорлик учун янги шериклар қидирётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made