Арманистон Бош вазири Москвада ўтадиган Ғалаба парадига бормаслигини айтди
Олам
−
19 Июнь 2020
6098Арманистон Бош вазири Никол Пашинян республикадаги эпидемиологик вазият туфайли Москвада ўтадиган Ғалаба парадига бора олмаслигини маълум қилди.
"Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда қатнаша олмаслигимдан афсусдаман. Маълумки, мен сизнинг таклифингизни катта мамнуният билан қабул қилдим ва ушбу тадбирларда қатнашиш учун Москвага боришни режалаштирдим. Маълум бўлишича, ҳозирги эпидемиологик вазият бу ташрифни амалга оширишга имкон бермайди. Шунга асосланиб, мен Москвага қиладиган сафаримдан бош тортишга қарор қилдим”, деди Пашинян Россия Президенти Владимир Путинга йўллаган мактубида.
Бош вазир юбилей парадида қатнашиш унинг учун катта шараф бўлишини таъкидлади. "Ишончим комилки, миллионлаб фуқароларимиз ушбу тантанали тадбирни, 1945 йилда, бизнинг боболаримиз Қизил майдонда ғурурли қадамлар қўйганларида, кузатиб борадилар. Улуғ Ватан урушидаги ғалаба - бизнинг умумий меросимиз. Бу хотиралар халқларимизни бирлаштиради ва мустаҳкам қилади. Келажак авлодлар дўстлигининг пойдеворига айланади”, дейилади мактубда.
У "мамлакатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларининг кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишга имкон берадиган" яқин ўртада бўладиган учрашувга умид билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь