Арипов Раҳмонни ҳам кутиб олди
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
5657Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида бир гуруҳ расмийлар кутиб олди. Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Маълумот учун, бугун, 9 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Эрон Президенти Иброҳим Раисий рафиқалари ҳамроҳлигида Тошкентга етиб келганди. Шу пайтгача Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ҳам ИҲТ саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.
LiveБарчаси