Курс UZS

USD

12 980.33

11.95

EUR

14 779.40

436.37

RUB

154.51

2.14

АПЛнинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

Спорт

image

“Ливерпуль” клубининг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси бўлди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.

32 ёшли футболчи февраль ойида “мерсисайдликлар” сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Айни вақтда АПЛнинг 29-туридан кейин “Ливерпуль” 70 очко билан яққол пешқадамлик қилмоқда ва мамлакат биринчлиги якунланишига 8 та тур қолганда жамоа чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Салоҳ фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкинлиги хабар қилинганди.

Каталониянинг “Барселона” клуби Салоҳ билан молиявий томондан келиша олса, мисрлик форвардни ўз сафига қўшиб олиш вариантига қарши эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг