“Мен ҳам украиналиклар учун дуо қиляпман”. Анжелина Жоли украиналик қочқинларга “борини беришга” тайёрлигини айтди

Олам

image

20 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бўйича "яхши ният" элчиси бўлиб келаётган Анжелини Жоли Instagram'даги саҳифаси орқали у ва унинг БМТдаги ҳамкасблари (Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси) аллақачон Украинага ҳужумдан азият чекаётган одамлар ва қочқинлар муаммоси билан шуғулланишни бошлаганини эълон қилди. Жумладан у ўз саҳифасида шундай ёзади: 

“Кўпчилигингиз каби, мен ҳам украиналиклар учун дуо қиляпман. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармасидаги ҳамкасбларим ва мен эвакуация қилинганлар, қочқинларнинг ҳимояси ва асосийси, инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун барча нарсани қилишга эътибор қаратяпмиз”, деб ёзади Жоли. 

Актрисанинг сўзларига кўра, Украинадаги вазият қандай тус олишини айтишга ҳали эрта.

“Қурбонлар ва одамлар хавфсизлик излаб уйларини тарк эта бошлагани ҳақидаги хабарларни кўрдик. Нима бўлиши мумкинлигини айтишга ҳали эрта, аммо ҳозир Украина халқи ва халқаро ҳуқуқ учун жуда ҳам муҳим жараён юз бермоқда”, дейди  Анжелина Жоли.

Актриса 2001 йилда Камбоджада бўлиб ўтган суратга олиш жараёнида кўнгиллиликка қизиқиб қолди. Актриса БМТнинг Қочқинлар бўйича комиссиясига мурожаат қилди ва 2001 йил февраль ойида Сйерра-Леоне ва Танзанияга биринчи гуманитар саёҳатига жўнади.  Кейинчалик Жоли инсонпарварлик миссияси билан Кения, Таиланд, Эквадор, Судан, Косово, Ангола, Шри-Ланка, Иорданиядаги Ироқ қочқинлар лагерлари ва Шимолий Кавказга ташриф буюрди. 

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made