Аномaл иссиқдан қандай ҳимояланиш керак?

Саломатлик

image

Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрондан кириб келган иссиқ ҳаво оқими сабаб мамлакатда аномал жазирама кузатилмоқда. Бундай кунларда одамларни иссиқ уриши тез-тез кузатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аномaл иссиқ ҳароратдан сақланиш бўйича тавсиялар берди. Вазирлик энг аввало, кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матолардан тикилган енгил либос кийиш, иссиқдан сақлайдиган бош кийим, кўзойнак ва соябонлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканини қайд этган.

Шунингдек, имкон қадар ёғли, дудланган таомларни истеъмол қилмаслик, тез бузиладиган овқатлардан эҳтиёт бўлиш керак. Танада сув балансини ушлаб туриш учун кунига ўртача 2-3 литр суюқлик (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, қатиқ, мевали ичимликлар, қуритилган меваларнинг қайнатмалари) ичиш тавсия этилади. 

Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас. Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди. 

Жазирама пайти қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, жабрланувчида кўнгил айниши, қусиш, бурундан қон кетиши, кўриш қобилиятининг бузилиши, юрак уриши ва нафас олиш кучаяди. Унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Аномал иссиқ ҳарорат кузатилган пайтда имкон қадар тўғридан тўғри қуёш нури тушадиган жойда жисмоний меҳнат билан шуғулланмаслик тавсия этилади. Агар шундай бўлган тақдирда қуёшдан ҳимояланиш учун бош кийим кийиш, ора-ора салқин жойда дам олиш мақсадга мувофиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

аномал иссиқ

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг